icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Сингапур Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади

23.05.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқуб 23-25 май кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.

Сингапур раҳбарининг ташрифи дастурида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.

Саммит кун тартибидан конструктив сиёсий мулоқотни янада ривожлантириш, минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлаш, икки мамлакат етакчи компания ва банк институтлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларига кўмаклашиш, маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Президент Ҳалима Яқуб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, юртимиздаги диний конфессиялар раҳбарлари билан ҳам учрашади, ишбилармон доиралар бизнес-форумининг очилишида ва қўшма таълим маркази фаолиятининг тақдимотида иштирок этади.

Бундан ташқари, Сингапур Президенти Самарқанд шаҳрига ташриф буюриб, Буюк Ипак йўли чорраҳасида жойлашган ушбу кўҳна марказнинг бой маданий-тарихий ва цивилизациявий мероси билан танишади.

Таъкидлаш жоизки, Президент Ҳалима Яқуб мамлакатимизга жавоб ташрифи билан келмоқда. Жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистон етакчиси Сингапурга давлат ташрифи билан борган эди.

Жорий йил бошидан ўзаро товар айирбошлаш 6 баробар кўпайди. Сингапур Ўзбекистоннинг энг йирик инвесторлари қаторига кирди. Бугунги кунда транспорт, энергетика, кимё ва тўқимачилик саноати, шаҳарсозлик, таълим ва бошқа йўналишларда умумий қиймати 3,8 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Парламентлараро алмашинувлар ва маданий-гуманитар алоқалар фаол ривожланмоқда.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo