icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти қўшма корхоналарни ишга туширди ва Хитой ишбилармон доираларининг етакчи вакиллари билан учрашди

19.05.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи иккинчи куни доирасида қатор ишбилармонлик тадбирлари бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари ХХР Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Хэ Лифэн ҳамроҳлигида шу кунларда Сиань шаҳрида ўтаётган Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги кўргазмасига ташриф буюрди.

Делегациялар икки мамлакатнинг саноат, инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, фан, таълим ва инновациялар соҳаларидаги кооперациясига бағишланган стендларни кўздан кечирди. Ўзаро манфаатли шериклик натижалари ва режалари, эришилган янги келишувлар, Ўзбекистонда амалга ошириш учун ташриф арафасида махсус ишлаб чиқилган истиқболли инвестиция лойиҳалари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Кўргазма доирасида Сиань шаҳри ҳамда Сирдарё, Тошкент, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари ўртасидаги телекўприк орқали янги қўшма лойиҳаларни тантанали ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев рамзий тугмани босиб, жами 3,3 миллиард долларлик 15 та лойиҳани - автомобиль ва электромобиллар, қурилиш материаллари, металлдан кенг турдаги маҳсулотлар, тиббий буюмлар ишлаб чиқариш қувватларини ишга туширди ва янги корхоналар қурилишига старт берди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Президенти Хитой ишбилармон, молия ва инвестиция доираларининг етакчи вакиллари билан учрашув ўтказди.

Тадбирда ХХР Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Хэ Лифэн, Хитой Компартиясининг Шэньси музофоти партқўми котиби Чжао Идэ, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки президенти Цзинь Лицюнь, Хитой халқаро савдога кўмаклашиш кенгаши раиси Рен Хонбин ҳамда Хитой миллий нефть-газ корпорацияси, Хитой миллий кимё-инжиниринг компанияси, “China CAMC Engineering”, “BYD Auto Industry”, “Sungrow Power Supply”, “China North Industries Corporation”, “Xinjiang Hualing Group”, “China Aerospace Science and Industry Corporation”, “Huawei Technologies”, Хитой тараққиёт банки, Эксимбанки каби 100 дан ортиқ йирик компания, корпорация, банклар, тижорат ва молиявий ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари давра суҳбати шаклида ўтказилган тадбир иштирокчиларини самимий қутлаб, ушбу учрашув Хитойнинг иқтисодий марказларидан бирида, кўп асрлар аввал Буюк Ипак йўлини бошлаб берган қадим Сиань шаҳрида ўтаётгани рамзи маънога эга эканини қайд этди.

Ўзбекистон Президенти кейинги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликда мисли кўрилмаган даражага эришилганини алоҳида таъкидлади.  Ўзаро товар айирбошлаш икки карра ошиб, 9 миллиард долларни ташкил этгани қайд этилди. Ўзбекистонда ўзлаштирилган Хитой инвестициялари ҳажми илк бор 11 миллиард долларга яқинлашди.

Бугун мамлакатимизда Хитой сармояси иштирокида 1,7 мингдан ортиқ корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда. Энергетика, нефть-газ, кимё, тоғ-кон, тўқимачилик ва бошқа тармоқларда қатор йирик қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Куни кеча ХХР Раиси Си Цзиньпин билан ўтган музокаралар сермаҳсул бўлгани, улар давомида икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятдан фойдаланиш, Ўзбекистон бозорида Хитой компаниялари учун қулай шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Ўзбекистон Президентининг ташрифи доирасида қўшма ишбилармонлик тадбирлари ҳам муваффақиятли ўтказилгани қайд этилди.

Жумладан, энергетика, кимё, металлургия, геология, автомобилсозлик, электротехника, қурилиш ва бошқа тармоқларда умумий қиймати 25 миллиард доллардан зиёд бўлган янги юқори технологик саноат, савдо ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди.

«Буларнинг барчаси Ўзбекистон-Хитой кооперациясининг яққол ютуқларидан, ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтиришга томонларнинг қизиқиши катта эканидан далолат», – деди Президент.

Давлатимиз раҳбари учрашув иштирокчиларининг эътиборини мамлакатимиздаги инвестиция муҳити тубдан яхшилангани, инвесторлар учун максимал даражада қулай шароитлар яратилганига қаратди.

Ўзбекистонда юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ва кейинчалик учинчи мамлакатларга экспорт қилиш учун кенг имкониятлар мавжудлиги кўрсатиб ўтилди. Бу борада “яшил” энергетика, кимё, автомобилсозлик, электротехника, металлургия, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, соғлиқни сақлаш ва бошқа тармоқлар айниқса истиқболли экани таъкидланди.

Президентимиз Хитой бизнесини зарур ишлаб чиқариш инфратузилмаси ва барқарор бозор билан билан таъминлашга, уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, лойиҳаларни биргаликда молиялаштиришга тайёрлигини билдириб, хитойлик ишбилармонларни ушбу ноёб имкониятлардан фойдаланишга чақирди.

Фикр алмашиш чоғида Хитой корпорациялари, компания ва банклари раҳбарлари Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга қатъий интилишини айтди. Устувор соҳаларда, айниқса юқори технологик ва инновацион ишлаб чиқаришларни ташкил этишда амалий ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон вазирлик ва идоралари раҳбарларига учрашувда илгари сурилган ташаббусларни шахсий назоратга олиш ҳамда уларни амалга оширишнинг босқичма-босқич механизмлари ва аниқ муддатлари кўрсатилган тегишли “йўл харитаси”ни қабул қилишни топширди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo