icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котиби билан учрашди

10.06.2017

Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг учрашуви бўлди. 

Президентимиз юқори мартабали меҳмонни мамлакатимизга ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистон БМТ ва унинг ташкилотлари билан ҳамкорлик муносабатларини изчил ривожлантириб боради, деб таъкидлади. 

Давлатимиз раҳбари Бош котибга Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтиргани учун миннатдорлик билдирди. 

Ислом Каримовнинг тинчликпарвар сиёсати, асосли ташаббуслари ва амалий ишлари минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда муҳим асос бўлганини жаҳон ҳамжамияти кенг эътироф этаётганини таъкидлаш жоиз, деди давлатимиз раҳбари. 

Антониу Гутерриш Президентимиз Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлигини юксалтириш борасида муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди. 

Учрашувда Ўзбекистон билан БМТ ва унинг ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар, жумладан, Орол фожиасининг экологик оқибатларини юмшатишга доир масалалар муҳокама этилди. Глобал хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, ижтимоий-иқтисодий ва экологик муаммоларни ҳал этиш масалалари кўриб чиқилди. 

Давлатимиз раҳбари Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Таомилга биноан Қуръон тиловат қилинди. 

Ислом Каримов дафн этилган ҳудудда ёдгорлик мажмуаси барпо этилмоқда. 

Президентимиз қурилиш ишларининг бориши билан танишди. Қурилиш лойиҳасига кўра, Ҳазрати Хизр мақбараси атрофида миллий меъморлик анъаналари асосида қўшимча айвонлар, чойхона қурилмоқда, бошқа қулайликлар яратилмоқда. 

Шавкат Мирзиёев Биринчи Президентимиз мақбараси Ҳазрати Хизр масжиди билан уйғун, айвонлар мақбара билан ҳамоҳанг бўлишига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади. 

Уни янада такомиллаштириш, зиёратчилар учун барча қулайликлар яратиш бўйича тавсиялар берди. Мажмуа атрофини кенгайтириш ва ободонлаштириш, замонавий тунги ёритиш тизими билан таъминлаш зарурлигини қайд этди. 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo