Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • Telegram
  • Facebook
  • Instagram
  • Twitter
  • Youtube

Сайт бўйича қидирув

Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng
  • Кўриниш

    A
    A
    A

    Шрифт ўлчами

    0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва Туркия етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар

12.04.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 апрель куни кечаси Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан ўтказган телефон орқали мулоқотда «Togg» бренди остида ишлаб чиқарилган биринчи турк электромобили учун миннатдорлик билдирди.

Давлатимиз раҳбари қардош Туркия Президенти ва халқини катта технологик ғалаба – мамлакатда замонавий электромобилларни саноат усулида ишлаб чиқариш бошлангани билан табриклади.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Туркия кенг кўламли стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларининг бугунги даражасига юксак баҳо берилди.

Ўзбекистон ва Туркия етакчи компанияларининг юқори технологик тармоқлардаги саноат кооперацияси миқёсини янада кенгайтириш учун мавжуд имкониятлар қайд этилди.

Жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган икки томонлама Олий даражадаги Стратегик шериклик кенгаши йиғилишига пухта тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилди.

Минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Телефон мулоқоти якунида Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича бўлажак референдумни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди ва унинг муваффақиятли ўтишини тилади.

Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2023 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Инфографика
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея
Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган: