icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти ХХР ҳудудлари билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

29.03.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 март куни Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном райони Партқўми котиби Ма Синжуй бошчилигидаги ХХР делегацияси билан ўтказган учрашувда Ўзбекистон ҳудудлари ва ШУАР ўртасидаги ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ҳудудларида Хитойнинг етакчи компаниялари иштирокида қайта тикланувчи энергетика, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, саноат парклари ва қишлоқ хўжалиги кластерларини ташкил этиш соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари эътибор марказида бўлди.

Учрашув аввалида Ма Синжуй ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини ҳамда Хитой раҳбари лавозимига қайта сайлангани муносабати билан йўлланган самимий табриклар учун миннатдорлик билдирди.

Учрашувда ўтган йил сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида ўтган ва Ўзбекистон-Хитой ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларида янги даврни бошлаб берган тарихий саммитнинг сермаҳсул натижалари катта мамнуният билан қайд этилди.

“Ўзбекистон – Қирғизистон - Хитой” темир йўлини қуриш лойиҳасини жадаллаштиришда икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидланди.

Тошкент, Самарқанд ва бошқа вилоятларимизнинг Шинжон-Уйғур автоном райони билан, шу жумладан савдо, логистика, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, туризм ва таълим соҳаларида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги айтилди.

Давлатимиз раҳбари ўзаро мулоқот ва алмашинувни фаоллаштириш, ташриф ва бизнес форумларини ташкил этиш, устувор лойиҳа ва дастурларни илгари суриш бўйича алоҳида “йўл харитаси”ни қабул қилиш юзасидан топшириқлар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo