Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O'zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • Telegram
  • Facebook
  • Instagram
  • Twitter
  • Youtube

Сайт бўйича қидирув

Ўзбекистон Республикаси Президенти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O'zb
  • Рус
  • Eng
  • Кўриниш

    A
    A
    A

    Шрифт ўлчами

    0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси билан учрашди

16.03.2023

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 март куни Анқара шаҳридаги Туркий давлатлар ташкилоти навбатдан ташқари саммити доирасида Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди.

Ўтган йилги тарихий аҳамиятга эга олий даражадаги ташрифлар давомида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Турли даражалардаги фаол мулоқот ва алмашинувлар, яқинда ўтган Ҳукуматлараро комиссия йиғилишининг самарали якунлари, товар айирбошлаш кўрсаткичлари ошаётгани ва устувор тармоқларда шериклик кенгайиб бораётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

“Шовот-Тошовуз” чегараолди савдо зонасини ташкил этиш ишларини бошлаш ҳамда энергетика, машинасозлик, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда муҳим кооперация лойиҳаларини илгари суришга муҳим эътибор қаратилди.

Минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилиниб, бўлажак тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

 

Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2023 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Инфографика
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея
Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган: