icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент қишлоқ хўжалигидаги ишларни кўздан кечирди

10.02.2023

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи билан танишиш мақсадида 10 февраль куни Жиззах вилоятига ташриф буюрди.

Сафар дастуридаги биринчи манзил Пахтакор туманидаги «Пахтакор элита уруғчилиги» фермер хўжалиги бўлди. Хўжалик майдони 100 гектар бўлиб, шундан 80 гектарида пахта ва ғалла, қолган қисмида соя, саримсоқпиёз, беда экилган.

Давлатимиз раҳбари ўтган йили октябрда Сирдарё вилоятида бўлганида дала четларидаги ерлардан самарали фойдаланиш, фермер ва ишчиларга қулайлик яратиш учун дала уйлари қуриш зарурлигини айтган эди. Бунинг ижроси ва самараси мазкур фермер хўжалигида намоён. Дала четига тут, узум, полиз ва дуккакли маҳсулотлар экилган, асалари уялари қўйилган. Енгил конструкциялардан дала уйи қурилган, унинг томида қуёш панеллари ўрнатилган.

Президентимиз ушбу уйни кириб кўрди, фермер оиласи билан суҳбатлашди.

Қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари ва пахта-тўқимачилик кластерлари раҳбарлари билан мулоқотда ҳосилдорликни ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

- Биз нимага бойлигимиз бўлган ерни кластерларга бердик? Халққа нафи тегиши учун. Энди кластерлар ислоҳотларга муносиб бўлиб, давлат сиёсатини амалга ошириши керак. Қишлоқ хўжалигини саноатлаштириш, корхоналар очиш ва касаначилик орқали ўз ҳудудида ишсизликни камайтириши зарур, - деди Шавкат Мирзиёев.

Маълумки, юртимизда ишсиз фуқароларга деҳқончилик учун ерлар ажратилмоқда. Жиззах вилоятида бу орқали 13 мингдан зиёд ёшларнинг бандлигини таъминлаш мўлжалланган.

- Бир пайтлар 1 гектар ерни халққа бериш мумкин эмасди. Ҳозир 200 минг гектар ажратдик. Нима учун? Одамларга даромад манбаи бўлиши учун. Энди «қарсак икки қўлдан чиқиши» керак, - деди давлат раҳбари.

Фермерларнинг манфаатдорлигини таъминлаш, маҳаллаларнинг «ўсиш нуқталари»ни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo