 
        
        
            
        
    
        
                            Давлат раҳбари водий вилоятларида бўлади                        
                    01.02.2023
 
                    
                    
                    Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди.
Ташриф давомида саноат корхоналари ва янги уй-жойларни кўздан кечириш, ёшларга касб ўргатиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ишлари билан танишиш режалаштирилган.
Давлатимиз раҳбари Фарғона ва Наманган вилоятларида ҳам бўлади.

 
                             
                             
                            
