icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва Россия Президентлари амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

04.01.2023

4 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ривожланиш суръати, шу жумладан ўзаро товар айирбошлаш ортаётгани, Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи компаниялари иштирокида қўшма корхона ва кооперация лойиҳалари сони ошаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Мамлакатларимиз ҳудудлари ўртасидаги фаол мулоқотларни давом эттириш, шу мақсадда ҳар йили Тошкент шаҳрида ўтказилаётган «Иннопром. Марказий Осиё» халқаро кўргазмаси ҳамда Ўзбекистон-Россия Ҳудудлар форуми имкониятларини самарали ишга солиш муҳимлиги таъкидланди.

Нефть-газ соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан 2022 йилнинг 26-27 декабрь кунлари Санкт-Петербург шаҳрида ўтган МДҲ норасмий саммитининг самарали натижаларини юксак баҳоланди.

Ўзбекистон ва Россия етакчиларининг телефон орқали мулоқоти ҳар доимгидек самимий, дўстона ва амалий руҳда ўтди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo