icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
“Яшил” иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди

02.12.2022

Президент Шавкат Мирзиёев “яшил” иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди. 

Маълумки, ҳозирги замонда энергетика ва экология муаммолари долзарб бўлиб бормоқда. Шу боис мамлакатимизда кўплаб қуёш ва шамол электр станциялари қурилмоқда, иқтисодиёт тармоқларида энергия тежамкор технологиялар жорий қилинмоқда.

Бу йўналишни изчил давом эттириш мақсадида, Тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга оширишга оид давлат дастурида саноат тармоқларида “яшил” иқтисодиётга ўтиш ва энергия тежамкорлик дастурини ишлаб чиқиш белгиланган эди. Тақдимотда мазкур дастурда кўзда тутилаётган чора-тадбирлар ҳақида ахборот берилди.

Қайд этилганидек, бу ҳужжатда саноат тармоқларида “яшил” иқтисодиётга ўтиш ва энергия тежамкорлигини таъминлаш бўйича концепция белгиланади.  Шу асосида 25 та стратегик аҳамиятга эга корхонада ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланади.

Бу орқали 2022-2026 йилларда саноат тармоқларида 3,9 миллиард куб метр табиий газни, 4 миллиард киловатт соат электр энергиясини ва 21 минг тонна нефть маҳсулотларини тежаш режалаштирилмоқда. Бунинг натижасида ҳар бир маҳсулот таннархида энергия улушини 20 фоизга камайтириш мақсад қилинган.

2023 йил 1 июндан бошлаб маҳсулотларнинг экологик тоза энергия ва технологиялар ёрдамида ишлаб чиқарилганини тасдиқловчи “яшил сертификатлар” тизими жорий этилади.

Шу мақсадда иссиқхона газларининг чиқарилиши босқичма-босқич тартибга солинади. Бунда табиатга зарарни қисқартириш ишларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилади.

Шунингдек, “ифлослантирувчи тўлайди” тамойилини тўлиқ жорий этиш, бу борадаги моддалар рўйхатини кенгайтириш ва йиғим ставкасини ошириш ҳам таклиф этилмоқда.

“Яшил” иқтисодиёт бўйича илмий тадқиқотларни кўпайтириш, инновацион лойиҳаларни татбиқ этиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ҳужжатда белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилишини доимий баҳолаб борувчи гуруҳ ҳам шакллантирилади. Унинг таркибига 15 та халқаро ташкилот ва молия институтларининг раҳбарлари киритилади.

Давлатимиз раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, ҳар бир тармоқ кесимида энергия тежамкорлигини ошириш, маҳсулот ишлаб чиқаришда энергия харажатини камайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo