Президент Навоий вилоятига жўнаб кетди
25.11.2022
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни Навоий вилоятига жўнаб кетди.
Ташриф давомида халқ депутатлари вилоят кенгаши йиғилишида иштирок этиш, саноат корхоналари фаолияти билан танишиш, янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда халқ билан мулоқот режалаштирилган.