icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президентининг Францияга ташрифи самарали бўлди

22.11.2022

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга расмий ташрифи самарали бўлди.

Ташрифнинг иккинчи кунида Франция Миллий йиғини Раиси билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Франция Президентлари Елисей саройида музокара ўтказдилар, рафиқалари билан биргаликда Лувр музейи ва Араб дунёси институтида Ўзбекистоннинг маданий меросига бағишланган йирик кўргазмалар билан танишдилар.

Ташриф якунлари бўйича давлат раҳбарлари юксак даражадаги кенг қамровли шериклик муносабатларини ривожлантириш мақсадида Қўшма баёнот қабул қилдилар.

Умуман, Ўзбекистон-Франция муносабатларини янада кенгайтиришга қаратилган 14 та келишув қабул қилинди. Франция тараққиёт агентлиги билан 2023-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини амалга ошириш бўйича стратегик шериклик тўғрисидаги битим ҳамда Ташқи сиёсий идоралар ўртасидаги 2023-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури шулар жумласидан.

Маданий-тарихий мерос, мактабгача, халқ ва олий таълим, давлат хизматини ривожлантириш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида декларациялар ҳам имзоланди.

Фуқаролик авиацияси, коррупцияга қарши курашиш, судьяларнинг малакасини ошириш, француз тилини ўқитиш ва бошқа йўналишларда ҳужжатлар қабул қилинди.

Умумий қиймати 6 миллиард евродан зиёд бўлган савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан икки томонлама келишувларга эришилди.

Ташриф дастуридаги тадбирлар якунлангач, “Париж-Орли” аэропортида олий мартабали меҳмонни Франция ҳукуматининг расмий шахслари кузатиб қўйди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo