icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ЕХҲТ бош котиби билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди

17.11.2022

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 ноябрь куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) бош котиби Хельга Шмид билан музокара ўтказди.

ЕХҲТ билан ушбу ташкилот фаолиятининг учта – иқтисодий-экологик, сиёсий ва гуманитар йўналишларнинг барчасида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Кейинги вақтда алоқалар фаоллашгани, очиқ ва конструктив мулоқот ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Ўзаро ҳамкорликка 30 йил тўлган жорий йилнинг ўзида Ўзбекистонга ЕХҲТнинг амалдаги раиси Збигнев Рау ва ЕХҲТнинг Миллий озчиликлар масалалари бўйича Олий комиссари Қайрат Абдураҳмонов ташриф буюрди. Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси, Парламент ассамблеяси ва ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили билан самарали ҳамкорлик олиб борилмоқда.

Ёшлар ўртасида рақамли кўникмаларни ривожлантириш бўйича ҳамда 2026 йилга қадар даврга мўлжалланган Террорчилик ва экстремизмга қарши курашиш стратегияси доирасида қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Суҳбат давомида ЕХҲТ тузилмаларининг эксперт кўмаги, айниқса Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни давом эттириш ва фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш масалаларида муҳим ўрин тутиши таъкидланди.

Иқтисодиёт ва экология йўналишларидаги ҳамкорликни кучайтириш, “яшил” иқтисодиёт, рақамлаштириш, кичик бизнес ва экология соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш зарурлиги қайд этилди.

Минтақавий ва халқаро хавфсизликнинг долзарб муаммолари муҳокама қилинар экан, қўшни Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилди. Афғон халқининг муҳим гуманитар эҳтиёжларини таъминлашга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo