icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистонда ислоҳотлар дастурининг бўлажак кун тартиби муҳокама қилинди

20.09.2022

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни ўзининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди.

Учрашувда мамлакатимиздаги иқтисодиёт ва бошқарувни ислоҳ қилиш доирасида эришилган натижалар ва бу борадаги келгуси режалар кўриб чиқилди.

Маслаҳатчи Чакрабарти Ўзбекистон етакчисини Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити муваффақиятли ўтказилгани билан табриклаб, Президентимиз томонидан илгари сурилган Умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлида Самарқанд бирдамлиги ташаббусини юксак баҳолади.

Давлатимиз раҳбари устувор йўналишлардаги янгиланишларни биргаликда пухта тайёрлаш ва кейинчалик амалга ошириш жараёнини давом эттириш зарурлигини таъкидлади. Иқтисодиётнинг муҳим тармоқларини модернизация қилиш ва рақобатбардошлигини ошириш, давлат бошқарувини трансформация қилиш ва самарадорлигини кучайтириш, жамият ҳаётининг барча жабҳаларини рақамлаштириш, қулай инвестицион ва ишбилармонлик муҳитини яратиш, янги кадрларни тайёрлаш шулар жумласидан.

Сума Чакрабарти ушбу масалаларда Ўзбекистон Ҳукуматига бундан буён ҳам фаол кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Сума Чакрабарти Ўзбекистон Президентининг маслаҳатчиси этиб тайинланишидан аввал саккиз йил давомида Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти лавозимида фаолият юритган.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo