icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва Беларусь Президентлари амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар

15.09.2022

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко билан учрашув ўтказди.

Учрашув аввалида Александр Лукашенко Президентимизга таклиф учун ташаккур изҳор этди ҳамда Беларусь Республикасини ушбу нуфузли халқаро тузилмага қабул қилиш жараёнини бошлаш масаласини қўллаб-қувватлагани учун самимий миннатдорлик билдирди.

Икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар, кўп қиррали амалий шерикликни изчил кенгайтириш, халқаро ва минтақавий сиёсат юзасидан фикр алмашилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Беларусь муносабатлари дўстлик ва шериклик руҳида муваффақиятли ривожланиб бораётганини таъкидлади.

Ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик фаоллашган. Товар айирбошлаш ўтган йилда 44 фоизга, жорий йилнинг етти ойида эса яна 12 фоизга ошди.

Томонлар икки мамлакатда савдо уйлари ва логистика марказлари тармоғини кенгайтириш, озиқ-овқатни тезлаштирилган тарзда етказиб бериш бўйича “Агроэкспресс” лойиҳасини ишга тушириш, товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаштириш бўйича электрон тизимни жорий қилишга келишиб олдилар.

Ўзбекистон ва Беларусь етакчилари машинасозлик, агросаноат, кимё, фармацевтика ва электротехника тармоқларида саноат кооперацияси бўйича ўзаро манфаатли шерикликни илгари суриш зарурлигини қайд этдилар.

Мамлакатларимиз ҳудудларининг салоҳиятидан самарали фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди. Давлатимиз раҳбари Ўзбекистонда иккинчи Ҳудудлараро форумни ўтказишни таклиф этди.

Томонлар маданий-гуманитар йўналишда, биринчи навбатда, таълим ва кинематография соҳаларидаги ҳамкорлик фаол ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo