icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ислом тараққиёт банки билан ҳамкорликни кенгайтириш йўллари кўриб чиқилди

18.08.2022

18 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига давлат ташрифи доирасида Ислом тараққиёт банки (ИТБ) президенти Муҳаммад бин Сулаймон Ал-Жассирни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари ИТБ президентини Тошкент шаҳрида Банк Бошқарувчилар кенгашининг 46-йиллик йиғилиши муваффақиятли ўтказилгани билан яна бир бор табриклади.

Президентимиз ИТБ билан шериклик жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан таъкидлаб, Банкнинг Ўзбекистондаги кенг кўламли ислоҳотлар дастурини амалга оширишдаги стратегик ролини алоҳида қайд этди.

Бугунги кунда ИТБ билан биргаликда уй-жой коммунал инфратузилмани модернизация қилиш, қишлоқларни, соғлиқни сақлаш, таълим, сув хўжалиги, тадбиркорлик ва бошқа соҳаларни ривожлантириш бўйича умумий қиймати 1,2 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Музокаралар чоғида ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Жорий йил якунигача Банк томонидан 1,6 миллиард долларлик ўта муҳим лойиҳа ва дастурларни молиялаштиришни маъқуллаш назарда тутилган алоҳида дастур қабул қилинди. Таъкидланганидек, бу ИТБ билан муносабатларни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқиш ва 2023-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик бўйича мамлакат дастурини қабул қилиш сари муҳим қадам бўлади.

Банкнинг Тошкентдаги тўлақонли ваколатхонасини тез фурсатда ташкил этиш, янги молиялаштириш воситаларини жорий қилиш муҳим экани таъкидланди.

Ўзбекистоннинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш жамғармаси камбағалликни қисқартириш, аҳоли фаровонлигини ошириш, тадбиркорликни, айниқса, аёллар ва ёшлар бизнесини ривожлантириш борасидаги вазифалар ечимига муҳим ҳисса қўшишига ишонч билдирилди.

Транспорт инфратузилмаси бўйича минтақавий лойиҳаларни, Оролбўйида экологик дастурларни амалга ошириш борасидаги ҳамкорлик, шунингдек, ИҲТнинг алоҳида траст фонди кўмагида Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш ва уни ижтимоий-иқтисодий тиклаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Банк бошчилигидаги ислом оламининг етакчи молиявий институтларини ўз ичига олган Араб мувофиқлаштириш гуруҳининг навбатдаги йиғилишини Тошкент шаҳрида ўтказиш муддатларини кўриб чиқиш юзасидан келишувга эришилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo