icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва Туркия етакчилари кўп қиррали ҳамкорликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар

24.07.2022

24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Туркия етакчиси давлатимиз раҳбарини туғилган куни билан самимий муборакбод этиб, мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва катта зафарлар, шунингдек, биродар Ўзбекистон халқига тараққиёт ва равнақ тилади.

Президент Режеп Таййип Эрдоған Президент Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва изчил ривожланишни таъминлаш борасидаги қатъий саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади.

Икки томонлама ҳамкорлик ва глобал сиёсатнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Олий даражада эришилган, шу жумладан ўзаро савдо ҳажмини ошириш, энергетика, қишлоқ хўжалиги, қурилиш соҳаларида, туризм инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш ҳамда гуманитар алмашинувни фаоллаштириш борасидаги келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Минтақадаги вазиятнинг ривожланиши юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжоннинг ташқи ишлар, савдо ва транспорт вазирлари даражасида кўп томонлама маслаҳатлашувларни йўлга қўйиш ташаббусининг амалий аҳамияти қайд этилди. Жорий йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг саммитини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo