icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Россия Парламентининг юқори палатаси Раиси билан икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди

24.07.2022

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқот қилди.

Россия Парламентининг юқори палатаси Раиси давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклади ҳамда унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, Янги Ўзбекистонда кенг кўламли ислоҳотлар ва янгиланишлар стратегиясини амалга оширишда катта муваффақиятлар тилади.

Суҳбатда икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Яқин ва самарали парламентлараро ҳамкорлик йўлга қўйилгани, бу Ўзбекистон-Россия дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини изчил мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Минтақавий ҳамкорлик доирасида жорий йил май ойида Ашхобод шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари ва Россиянинг парламентлараро форуми муваффақиятли ўтказилди. Октябрь ойида Тошкент шаҳрида МДҲ Парламентлараро ассамблеясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.

Ўзбекистон етакчиси икки мамлакат парламентлари ўртасида яқин ва сермаҳсул ҳамкорликни қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo