icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда кенг кўламли халқаро ҳамкорликка чақирди 

24.06.2022

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 24 июнь куни “БРИКС плюс” форматидаги Глобал тараққиёт масалалари бўйича юқори даражадаги мулоқотда иштирок этди.

Хитой томони раислигида ўтган онлайн форумда дунёнинг 18 мамлакатидан давлат ва ҳукумат раҳбарлари қатнашди. Ўзбекистон ва Хитой етакчилари билан бир қаторда Аргентина Президенти Альберто Фернандес, Индонезия Президенти Жоко Видодо, Жазоир Президенти Абдулмажид Таббун, Жанубий Африка Республикаси Президенти Сирил Рамафоса, Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Россия Президенти Владимир Путин, Эрон Президенти Иброҳим Раисий, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди, Бразилия вице-президенти Гамильтон Моурау, шунингдек, Камбоджа, Малайзия, Таиланд, Фиджи ва Эфиопия ҳукуматлари раҳбарлари иштирок этди.

Хавфсизлик ва барқарорлик борасидаги кўп томонлама ҳамкорлик, савдо ва инвестициялар, “яшил” иқтисодиёт, юқори технологиялар ва инновациялар, рақамлаштириш, транспорт ва логистика, экология, гуманитар соҳаларда амалий шерикликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Президенти ўз нутқида “БРИКС плюс” форматидаги мулоқотнинг Барқарор ривожланиш кун тартибини илгари суришда инклюзив шериклик учун зарур платформа сифатида алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Бугунги дунё қатор таҳликали жараёнлар билан кечаётган чуқур трансформация даврида яшаётгани - халқаро кескинлик тобора кучайиб бораётгани ва тизимли иқтисодий инқироз белгилари намоён бўлаётгани қайд этилди.

Иштирокчиларнинг эътибори “Инсон манфаатлари – ҳамма нарсадан устун” деган тамойил асосида ислоҳотларни амалга оширишни изчил давом эттираётган Янги Ўзбекистон бундай шароитда кенг кўламли ҳамкорлик, шу жумладан “Жануб-Жануб” форматидаги шериклик  учун очиқ эканига қаратилди.

Жаҳон иқтисодиётида кузатилаётган инқирозли ҳолатларни енгиб ўтиш мақсадида савдодаги тўсиқларни бартараф этиш, янги ишлаб чиқариш ва савдо-логистика занжирларини яратиш, саноат кооперацияси бўйича лойиҳаларга инвестициялар жалб этиш ва инфратузилмани модернизация қилиш, технологиялар трансфери ва инновацияларни жорий этиш, сунъий интеллект, рақамлаштириш, биотехнологиялар, вакциналар ишлаб чиқиш соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни қабул қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Қўшма лойиҳа ва ташаббусларни илгари суриш мақсадида “БРИКС плюс” ишбилармон доиралари форумини йўлга қўйиш таклиф этилди.

Ўзбекистон Президенти транспорт-коммуникациялар соҳасидаги боғлиқликни кучайтириш ҳамда “Шимол – Жануб” ва “Ғарб – Шарқ” трансконтинентал йўналишларига минтақамизни жалб этиш ташаббусини илгари сурди.

БМТнинг бозорларда озиқ-овқат маҳсулотларининг барқарор ва очиқ ҳаракатини таъминлаш бўйича даъвати қўллаб-қувватланди.

Камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш соҳасида дастурларни амалга ошириш, иқлим ўзгаришлари ва инсон салоҳиятини ривожлантириш бўйича кўп томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш шерикликнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида кўрсатиб ўтилди. Мамлакатимиз Университетлар лигаси ва Тармоқли университет каби БРИКС дастурларида иштирок этишдан, шунингдек, профессионал таълим ва ёшларга доир сиёсат соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор экани таъкидланди.

Ўзбекистон томони Шанхай ҳамкорлик ташкилоти раиси сифатида БРИКС ва ШҲТнинг ўзаро амалий ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқишни ҳам таклиф этди.

Сўзининг якунида Президент Шавкат Мирзиёев “БРИКС плюс” шаклидаги мулоқотнинг ўтказилиши тезкор равишда умумий таҳдидларнинг олдини олиш, глобал барқарорлик ва мамлакатларимизнинг изчил тараққиётини таъминлаш йўлида иштирокчиларнинг интилишлари муштараклигини яна бир бор намойиш этганини таъкидлади.

Бошқа хорижий етакчиларнинг нутқларида ҳам глобал шерикликни ва 2030 йилга қадар Барқарор ривожланиш соҳасидаги кун тартибини илгари суришда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги тўғрисида фикрлар билдирилди. Иқтисодиёт, инновациялар ва “яшил” технологиялар, савдо, транспорт ва коммуникациялар, экология, бошқа устувор соҳалардаги кўп томонлама мулоқотнинг истиқболли йўналишлари қайд этилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo