icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Туркманистон билан парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

16.05.2022

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 май куни Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Сермаҳсул парламентлараро мулоқот, шу жумладан минтақавий форматда ҳам ривожланиб бораётгани, бу биродар халқларимизни яқинлаштиришга катта ҳисса қўшаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари Туркманистон томонини жорий йил 12-13 май кунлари Ашхобод шаҳрида халқаро тадбирлар - Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия Федерациясининг биринчи Парламентлараро форуми ҳамда Хотин-қизлари мулоқоти муваффақиятли ўтказилгани билан самимий қутлади.

Устувор йўналишлардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни илгари суриш мақсадида парламентлар даражасида фаол мулоқотларни давом эттириш ва тажриба алмашиш муҳимлиги қайд этилди.

Шу муносабат билан Парламентлараро форум ишини мунтазам йўлга қўйиш, Туркманистон пойтахтида унинг доимий фаолият юритадиган котибиятини тузиш таклифи қўллаб-қувватланди.

Халқаро кун тартиби юзасидан, минтақавий ҳамкорликни давом эттириш ва кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги самарали шерикликни ривожлантириш, шу жумладан Афғонистонда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга, унинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига кўмаклашиш масалалари бўйича фикр алмашилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo