icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент нуронийларни зиёрат қилди

09.05.2022

Президент Шавкат Мирзиёев 9 май куни Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олди.

Аввал Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида истиқомат қилаётган Аббос ота хонадонига борилди.

Аббос ота Аппанов 1924 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1942 йил февралда Смоленск шаҳрига урушга бориб, кейинчалик Беларусь, Польша, Германияда бўлган шиддатли жангларда иштирок этган. 1946 йилда юртимизга қайтган Аббос ота узоқ йиллар Ачаобод маҳалласидаги умумтаълим мактабида немис ва инглиз тили фанидан сабоқ берган, бошланғич синфлар учун “Немис тили” дарслигини ҳам ёзган.

Бу инсоннинг тинчлик йўлидаги хизматлари муносиб баҳоланиб, кўплаб давлат мукофотлари билан тақдирланган.

– Сизларни кўриб, яқиндан гаплашай, ҳол-аҳвол сўраб, сиҳат-саломатлик тилай деб ўзим келдим. Аввало, сизни, сиз орқали барча уруш қатнашчиларини, халқимизни байрам билан табриклайман. Ҳамиша соғ-саломат бўлиб, дуогўйимиз бўлиб, ёшларимизга намуна бўлиб юришларингизни тилайман, – деди Шавкат Мирзиёев.

– Аллоҳнинг инояти, давлатимизнинг ғамхўрлиги ва меҳрибончилигидан мана шундай ёшларга етиб юрибмиз. Сизга ҳам Аллоҳдан мадад, халқимиз манфаати йўлидаги ишларингизга барака тилайман. Ҳурмат учун раҳмат, – дея миннатдорлик билдирди Аббос ота.

– Сизлар бу ҳурматга сазоворсизлар, – деди Президент. – Кексаларни эъзозлаш улуғ қадриятимиз. Биз буни давом эттираяпмиз. Ёшларимиз ҳам билсин, бундан ўрнак олсин.

Пиру бадавлат бобонинг фарзандлари ҳам нафақада. Бугун 21 нафар набира, 55 нафар эвара ва 7 нафар чевара билан умргузаронлик қилмоқда.

Давлатимиз раҳбари Яшнобод туманида яшаётган Фёдор Федин хонадонида ҳам бўлди.

Фёдор Семёнович 1927 йилда Россиянинг Мордовия ўлкасида туғилган. 1944 йилда армияга чақирилиб, урушда алоқачи ва инструктор вазифасини бажарган. Минск шаҳри яқинидаги жангларда иштирок этган. Уруш тугаганидан сўнг, бир неча йил Хитойда хизмат қилган. 1949 йилда Тошкент шаҳрига келиб, авиация заводида ишлаган. Кўплаб меҳнат мукофотларини қўлга киритган. Турмуш ўртоғи билан бирга икки қизни тарбиялаб, вояга етказган.

Президентимиз ушбу фахрийларнинг саломатлиги, яшаш шароитларини сўради. Бугунги тинчликка қўшган ҳиссаси, кўп йиллик самарали фаолияти учун уларга миннатдорлик билдирди.

Давлатимиз раҳбари Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Акмал ота Акромовни ҳам зиёрат қилди.

Акмал ота 1924 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1941 йилда мактабни тамомлаб, машинасозлик заводида ишлаган. 1942 йилдан урушда қатнашиб, қаттиқ ярадор бўлган.

Юртимизга қайтгач, савдо, озиқ-овқат саноати соҳаларида меҳнат қилган. Нафақа ёшида Тошкент шаҳар Уруш ва меҳнат фахрийлари жамияти раиси, “Нуроний” жамғармасининг шаҳар бўлими раҳбари лавозимларида фаолият юритган.

– Урушда қатнашиб, қаҳрамонлик кўрсатиб, урушдан кейин давлатимизга жуда кўп хизмат қилиб, фарзандларни, невараларни тарбиялаб, мана шундай мўътабар ёшга етганингиз жуда катта бахт-камол. Сизларнинг ҳаётингиз, ҳар бир гапингиз бизга мактаб. Илоҳим, соғлигингиз мустаҳкам, умрингиз янада узоқ бўлсин. Ёшларимизга сизларнинг йўлингизни, умрингизни берсин, – деди Шавкат Мирзиёев.

Акмал ота ҳам барча уруш фахрийлари номидан давлатимиз раҳбарини табриклади.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo