icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Хотира ва қадрлаш кунида хорижий ҳамкорлардан қутловлар келмоқда

09.05.2022

Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 77 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар раҳбарлари ва таниқли сиёсий арбобларидан, халқаро ташкилотлар раҳбарларидан қутловлар келмоқда.

Хорижий ҳамкорлар ўз қутловларида кўп миллатли Ўзбекистон халқининг Буюк Ғалабага қўшган улкан ҳиссасини алоҳида қайд этганлар. Табрикномаларда бугунги эркин ва тинч ҳаётимиз йўлида жанг майдонида чинакам қаҳрамонлик, мислсиз жасорат ва матонат кўрсатган, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган фахрийларимизга чуқур ҳурмат-эҳтиром ва миннатдорлик билдирилган.

Ўзбекистон Президенти ва халқига мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, фаровонлик, мамлакатимизга барқарор тараққиёт ва равнақ тилаклари изҳор этилган.

Қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин,

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев,

Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров,

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон,

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов,

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев,

Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко,

Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов,

Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев,

Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши Раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев,

МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo