icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев: Агар фидойи ҳоким келса, одамлар дарров сезади

22.04.2022

Қарши шаҳрида халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

- Ўтган йили 11 октябрда бўлган сайловолди учрашувида, сизлар билан бирга Қашқадарёни келгуси беш йилда ривожлантириш ва аҳоли ҳаётини яхшилаш бўйича катта мақсадларни қўйган эдик, - деди Президент. - Кеча Қашқадарёни эрталабдан кечгача айланиб, одамларнинг кўзига қараб, шу режаларимизга одамлар ишоняптими, ўзгаришларни сезяптими, деб эътибор бердим. Буларни ким қилади? Раҳбар қилади - фидойи, халқини севадиган, элни бирлаштирадиган раҳбар. Агар фидойи ҳоким келса, одамлар дарров сезади.

Давлатимиз раҳбари ҳозирги таҳликали замонда ички имкониятларга таяниш ва уларни самарали ишга солиш зарурлигини таъкидлади.

- Қаерга уддабуррон раҳбар қўйилган бўлса, натижа бўлаяпти. Қашқадарёга, 3 ярим миллиондан кўп аҳолиси бўлган элга раҳбар бўлиш осон эмас. Бундай раҳбар топиш ҳам осон эмас. Қашқадарёнинг ери бой, тупроғи унумдор, одамлари меҳнаткаш. Фақат уларни бирлаштириб, елкадош бўлиб, ҳалол ишлаш керак. Ҳокимни ҳоким қиладиган, уни ишини кўрсатадиган шу халқ. Маҳаллий депутатлар, нуронийлар, умуман, одамлар бефарқ бўлмаса, Қашқадарёнинг қадамлари тезлашади, - деди Шавкат Мирзиёев.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Давлатимиз раҳбари 2021 йил ноябрь ойидан буён Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Азимов Муротжон Бердиалиевич номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.

М.Азимов 1976 йилда Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган. Бухоро вилояти прокурори, Бош прокурор ўринбосари ва биринчи ўринбосари, Давлат божхона қўмитаси раиси вазифаларида ишлаган.

Халқ депутатлари, меҳнат фахрийлари, хотин-қизлар, ёшлар сўзга чиқиб, номзодни қўллаб-қувватлади. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Муротжон Азимов Қашқадарё вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo