icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти ва ОТБ раҳбари стратегик шерикликни кенгайтиришнинг янги йўналишларини белгилаб олдилар

24.03.2022

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 март куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Осиё тараққиёт банки президенти Масацугу Асакавани қабул қилди.

Учрашув аввалида Банк раҳбари Ўзбекистон етакчисини етакчи халқаро молия институтлари раҳбарлари ва бизнес вакилларини жамлаган Инвестиция форуми муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.

Ўзбекистоннинг ОТБ билан стратегик шериклигини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари ва истиқболли йўналишлари кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари ОТБ президентини яқинда навбатдаги муддатга қайта сайлангани билан самимий табриклаб, Янги Ўзбекистондаги янгиланишлар дастурини илгари суришда, шу жумладан коронавирус пандемияси оқибатларини бартараф этишда кўрсатилаётган кўмак учун алоҳида миннатдорчилик билдирди.

Икки томонлама муносабатлар жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Кейинги йилларда лойиҳалар портфели икки ҳисса кўпайиб, бугунги кунда 9 миллиард доллардан ошди. Қўшма лойиҳалар доирасидаги инвестицияларни ўзлаштириш суръатлари ҳам икки баробар жадаллашди.

Банк томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган ва ортга қайтмас тус олган ислоҳотларга, шу жумладан макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, молия сектори, энергетика, транспорт ва инфратузилмани модернизация қилиш, инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида кўрсатилаётган техник кўмак юқори баҳоланди.

Учрашувда Ўзбекистон ва ОТБ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг янги дастурини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, “яшил” иқтисодиётни жадал жорий этиш, лойиҳаларни аралаш молиялаштириш механизмларини ривожлантириш, бизнес, шу жумладан аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини молиялаштириш дастурларини кенгайтириш, давлат-хусусий шерикликнинг самарали механизмларини жорий қилиш, таълим ва соғлиқни сақлаш лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида белгиланди.

Ўзбекистон ва Осиё тараққиёт банки ўртасидаги стратегик шерикликнинг устувор йўналишларини илгари суриш бўйича “йўл харитаси”ни биргаликда қабул қилиш юзасидан келишувга эришилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo