icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Россия Президенти Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклади

21.03.2022

21 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Суҳбат аввалида Россия Президенти давлатимиз раҳбари ва Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқини баҳор ва янгиланиш байрами – Наврўз билан самимий табриклаб, фаровонлик ва равнақ тилади.

Етакчилар мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги билан ҳам бир-бирини чин юракдан қутладилар.

Кейинги йилларда Ўзбекистон-Россия ҳамкорлиги мисли кўрилмаган юксак – стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасига чиққани мамнуният билан таъкидланди.

Амалий ҳамкорликнинг самарали механизмлари фаолият юритмоқда, унинг энг муҳим йўналишлари бўйича яқин мулоқот йўлга қўйилган. Товар айирбошлаш барқарор ошиб бормоқда. Ўтган йил якунида ўзаро савдо кўркаткичи 7,5 миллиард долларга етди, жорий йил бошидан эса 50 фоизга ортди.

 Устувор инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Россиянинг мамлакатимиз иқтисодиётига инвестициялари ҳажми қарийб 10 миллиард долларни ташкил этмоқда. Икки мингдан зиёд қўшма корхона фаолият юритмоқда.

Россиянинг нуфузли делегацияси шу ҳафта пойтахтимизда бўлиб ўтадиган Тошкент Халқаро инвестиция форуми ишида иштирок этиши кутилмоқда.

Фаол маданий-гуманитар алмашинув давом этмоқда.

Мулоқотда савдо, инвестициялар, саноат кооперацияси каби муҳим соҳаларда, шу жумладан Ўзбекистон ва Россия ҳудудларининг етакчи корхоналарини жалб қилган ҳолда кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.

Икки мамлакат вазирлик ва идораларининг олий даражада эришилган келишувларни кенг кўламда амалга ошириш бўйича фаол алоқалари ва ўзаро мувофиқлашган ишини давом эттириш муҳим экани қайд этилди.

Минтақа ва халқаро кун тартибидаги масалалар, шу жумладан Украина атрофида юзага келаётган вазият юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон ва Россия Президентларининг телефон орқали мулоқоти ҳар доимгидек дўстона ва ишонч руҳида ўтди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo