
Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар
25.02.2022

25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигига доир қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Давлат раҳбарлари олий даражадаги мулоқотлар якунида эришилган келишувларни амалга оширишнинг боришини, жумладан, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик бўйича қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалаларини кўриб чиқдилар.
Халқаро ва минтақавий кун тартиби, шу жумладан Украина атрофида юзага келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.