icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Қорақалпоғистонда бизнесни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди

24.02.2022

Давлатимиз раҳбари Нукус шаҳридаги инвестиция лойиҳалари ситуацион маркази фаолияти билан танишди.

Бу муассаса бизнес лойиҳаларни шакллантириш, амалга ошириш ва  мониторинг қилиш бўйича яхлит тизим сифатида ишлайди. “Ягона дарча” тамойили асосида вазирлик, идора, ҳудуд ва ташкилотлар ўртасида тезкор ҳамкорликни таъминлайди. 

Марказда учта - ҳудудий лойиҳа гуруҳи, стратегик ривожлантириш гуруҳи ва тадбиркорларга тезкор ёрдам гуруҳи бор. Шунингдек, Тадбиркорлар кенгаши бўлиб, лойиҳа гуруҳлари билан бирга янги ғоя ва таклифларни муҳокама қилади ҳамда уларга ишбилармонларни жалб этади.

Бундан ташқари, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси мутахассислари ҳудудда имконияти бор лойиҳаларни ишлаб чиқиб, тайёр ҳолда аҳолига таклиф қилади.

Марказга етакчи саноат тармоқларининг вакиллари бириктирилган. Президентимизга Қорақалпоғистонда ушбу тармоқларда режалаштирилган лойиҳалар ҳақида ахборот берилди.

Аввал хабар қилинганидек, Оролбўйи ҳудудини биргаликда ривожлантириш учун вилоят ҳокимликлари ҳам жалб этилган. Улар томонидан Қорақалпоғистоннинг ҳар бир тумани бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилган. Марказда ушбу режалар тақдимоти ҳам ўтказилди.

Шу билан Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo