icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва Швейцария Президентлари бир-бирларини қутладилар

11.05.2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Швейцария Конфедерацияси Президенти Дорис Лойтхард мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан бир-бирини қутладилар. 

Ўзбекистон Президенти ўз табригида ўзаро муносабатларни юқори баҳолаб, ўтган даврда мамлакатларимиз ўртасида "Анъанавий мустаҳкам дўстлик ва ўзаро англашувга асосланган тенг ҳуқуқли ҳамкорлик ўрнатилган. Муносабатларнинг барча масалалари бўйича очиқ ва амалий мулоқот йўлга қўйилган. Ўзаро алоқаларнинг деярли барча йўналишлари қамраб олинган салмоқли шартномавий-ҳуқуқий база шаклланган", деб таъкидлаган. 

Бугунги кунда "Ўзбекистон билан Швейцария ўртасида, аввало, савдо-иқтисодий ва инвестициявий-технологик соҳалардаги шериклик алоқаларини изчил ривожлантириш учун катта салоҳият ва имкониятлар мавжуд"лиги қайд этилган. Ўзбекистон "озиқ-овқат, тўқимачилик, фармацевтика саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, туризм ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларини ривожлантиришга доир қўшма лойиҳа ва дастурларда Швейцария компанияларининг кенг иштирок этиши"га ишонади. 

Швейцария Президенти қутловида бундай дейилган: "Ўзбекистон Республикасининг Швейцария билан кўп йиллик дўстлик алоқалари учун чуқур миннатдорлик билдираман". 

"Швейцария билан Ўзбекистон ўртасидаги яқин муносабатлар ва турли соҳалардаги ҳамкорлик мамлакатларимизнинг дўстлигини ифода этади. Швейцария Ўзбекистоннинг муҳим савдо шерикларидан бири бўлиб, икки томонлама иқтисодий комиссияларнинг мунтазам учрашувлари давлатларимиз ўртасида савдо соҳасидаги ижобий ўзгаришлардан далолат беради", деб таъкидланган. 

"Швейцариянинг яқинда тикланган, Марказий Осиё мамлакатлари билан 2017-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик стратегиясида Швейцария Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақаси билан ҳамкорлик қилиш тарафдори экани акс эттирилган. Иқлим ўзгариши, минтақавий сув таъминоти ва санитария масалаларига эътибор қаратиш мамлакатларимиз ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш учун янги имкониятлар яратишига ишонаман", дейилган қутловда.

Президент Дорис Лойтхард Ўзбекистон билан Швейцария ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тарафдори эканини таъкидлаган. 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo