icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси парламенти Спикери билан учрашди

17.12.2021

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 декабрь куни Сеул шаҳрида Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Пак Бён Сок билан учрашув ўтказди.

Суҳбатда Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатлари ҳар томонлама ривожланиб бораётгани, Президентимизнинг ушбу давлат ташрифи уларга янги кучли суръат бағишлагани мамнуният билан таъкидланди. Турли даражаларда, шу жумладан парламентлараро ҳамкорлик йўналишида самарали сиёсий мулоқот ва алоқалар фаол давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон-Корея муносабатларини мустаҳкамлашда парламентлараро “дўстлик гуруҳлари” муҳим ўрин тутади. Жорий йил июнь ойида уларнинг онлайн учрашуви бўлиб ўтди. Давлат бошқарувини ислоҳ қилиш, фуқаролик жамияти, гендер масалалари, таълим ва ҳудудларни ривожлантиришга доир қонун ижодкорлиги масалаларида тажриба алмашилмоқда.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни янада фаоллаштириш юзасидан батафсил фикр алмашилди.

Миллий Ассамблея Спикери Корея тажриба алмашишни кенгайтиришга, жумладан, Ўзбекистонда электрон парламент механизмларини жорий қилишга кўмаклашишга тайёр эканини билдирди.

Корея парламенти вакиллари келгуси йилда Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Жаҳон мамлакатлари парламентларининг аёл спикерлари саммитида иштирок этишини тасдиқлади.

Шунингдек, қўшма дастур ва лойиҳаларни илгари суришнинг янги институционал механизмларини жорий қилиш ташаббуси қўллаб-қувватланди.

Томонлар “Корея Республикаси – Марказий Осиё” ҳамкорлик форуми доирасидаги яқин мулоқотни давом эттиришдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.

Пак Бён Сок 2022 йилда тарихий саналар – дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги ва корейс диаспораси Ўзбекистонда истиқомат қилишининг 85 йиллигини кенг нишонлаш бўйича тадбирлар халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Олий даражада эришилган келишувлар ижроси устидан самарали парламент назоратини таъминлаш муҳим экани қайд этилди. Икки мамлакат парламентлари вакиллари бу борада бор куч ва имкониятларини ишга солишларини таъкидладилар.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo