icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Туркий кенгаш саммитида иштирок этади

09.11.2021

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Истанбул шаҳрида ўтказиладиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун  11-12 ноябрь кунлари Туркия Республикасида ташриф билан бўлади.

Бўлажак олий даражадаги учрашув кун тартибидан Кенгаш доирасидаги кўп қиррали муносабатларни, энг аввало, савдо, инвестициялар, “яшил” иқтисодиёт, рақамли технологиялар, транспорт ва коммуникациялар, маданий-гуманитар алмашинув соҳаларидаги алоқаларни кенгайтириш масалалари ўрин олган. Ташкилот фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилади.

Саммит якунида ҳамкорлик самарадорлигини ошириш ва устувор йўналишларда кўп томонлама шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган қўшма ҳужжатлар қабул қилиниши кутилмоқда.

Давлатимиз раҳбари ташрифи дастурида Истанбул шаҳрида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши 2009 йилда ушбу тузилмага аъзо мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни ҳар томонлама мустаҳкамлаш мақсадида тузилган.

Бугунги кунда Кенгашга Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо. Мамлакатимиз ташкилотга 2019 йилда қўшилди. Венгрия Туркий кенгашда кузатувчи мақомига эга.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo