icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ишончли ғалаба қозонди

25.10.2021

2021 йил 25 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижаларини эълон қилди. 

Шу муносабат билан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси “Humo Arena” мажмуасида тадбир ўтказди. Унда партия фаоллари ва партияга хайрихоҳ инсонлар қатнашди.

Мониторларда Марказий сайлов комиссиясининг сайловнинг дастлабки натижаларига бағишланган матбуот анжумани онлайн тарзда намойиш этилди. Дастлабки натижаларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Шавкат Миромонович Мирзиёев сайловда қатнашганлар умумий сонининг 80,1 фоиз овози билан ғалаба қозонгани эълон қилинди. Тадбирга йиғилганлар бу хабарни хурсандчилик ва олқишлар билан кутиб олди.

 Бу овозлар халқимиз ўз ҳаётида сезган натижалар ва келажакка ишонч учун берилган, дейиш мумкин. Чунки охирги беш йилда Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида катта масштабдаги ишлар қилинди. Янгиланиш кириб бормаган бирорта соҳа қолмади. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, ҳаёт талаб қилган маъмурий, ҳуқуқий ва иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилди. 

Шу даврда мамлакатимиз иқтисодиёти 24 фоизга, саноат 34 фоиз, экспорт ҳажми 1,5 баробарга, хорижий инвестициялар ҳажми эса 3 баробарга ошди. Ялпи ички маҳсулотимиз 60 миллиард долларга етди. Ўртача ойлик иш ҳақи 2,2 марта кўпайди.

Ҳудудларни ривожлантириш, саноат ва хизматлар кўламини кенгайтириш учун кенг имкониятлар яратилди. Юзлаб корхона ва заводлар, минглаб янги иш ўринлари пайдо бўлди. Улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

Амалий натижадорлик, инсон манфаати ислоҳотларнинг бош мақсадига айланди. Ижтимоий йўналтирилган дастурлар амалга оширилди. Илм-фан, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат, оммавий ахборот воситалари, спорт соҳаларини ривожлантиришга ҳам катта эътибор қаратилди.

Бу ишларни изчил давом эттириш, мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз ҳаётини янги босқичга кўтариш учун сайлов арафасида Янги Ўзбекистон стратегияси ишлаб чиқилди. Сайловчилар билан учрашувларда унинг мақсад-моҳияти тушунтирилди ва халқимиз бунга ишонди.

Тадбирда Шавкат Мирзиёев сўзга чиқиб, ўзига билдирилган юксак ишонч учун халқимизга миннатдорлик билдирди.

– Шундай улуғ халқнинг ишончи мен учун катта бахт! Менга шунча ишонч билдириб, қўллаб-қувватлагани учун барча партиядошларимга, ёшларга, азиз фарзандларимга, мунис оналарим ва нуроний оталаримизга таъзим қилиб, раҳмат айтаман. Бу ишонч менга куч бағишлайди. Шу билан бирга, ички дунём билан сезаманки, бу жуда катта масъулият ва жавобгарлик, - деди Шавкат Мирзиёев.

Ҳозирги таҳликали замонда мураккаб синовлар кўп бўлгани, халқимиз жипслашиб, фидойилиги ва меҳнатсеварлиги билан улкан натижаларга эришаётгани қайд этилди.

– Охирги беш йилда қандай-қандай синовларни бошимиздан ўтказдик. Биз бу синовларда тобландик. Бир биримизга меҳримиз ошди. Жипслашдик. Халқимиз бирлашса, нималарга қодирлигини бутун дунё яна бир марта кўрди, – деди Президент.

Бу йилги сайлов илк бор Сайлов кодекси асосида, демократик руҳда, очиқ-ошкора ўтгани таъкидланди.

– Кўплаб давлатлардан, катта халқаро ташкилотлардан кузатувчилар келди. Улар хоҳлаган сайлов участкасига бориб, яратилган шароитларни, одамларимиз эртанги кунга бефарқ эмаслигини, сайловда фаол қатнашганини, оилалари билан келиб овоз берганини кўрди. Бу халқимизнинг руҳияти, кайфияти, сиёсий маданиятидан далолат. Жойлардаги учрашувларда одамлар ҳар бир соҳа бўйича, ўз шаҳри ёки тумани бўйича долзарб таклифларни билдираяпти. Танқидлар ҳам бўлаяпти. Бу ҳам ҳаётимиз ўзгаргани, демократик ислоҳотлар натижаси. Яна бир марта айтмоқчиман: орқага йўл йўқ. Энди Ўзбекистон фақат олға боради, – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари барча хорижий ва маҳаллий кузатувчиларга, Марказий сайлов комиссияси, округ ва участка сайлов комиссиялари аъзоларига, оммавий ахборот воситалари вакилларига раҳмат айтди.

Президент сайловида бошқа сиёсий партиялардан илгари сурилган номзодларга ҳам миннатдорлик билдирди.

– Уларнинг ҳам нияти – Ўзбекистонни ривожлантириш. Шунинг учун уларнинг дастуридаги халқимизга маъқул таклифларни албатта инобатга оламиз. Биз кеча рақобат қилган бўлсак, энди бир мушт бўлиб, ҳаракат қилишимиз керак. Мен халқимизнинг юксак ишончини оқлаш, орзу-умидларини ушалтириш, фаровон ҳаётини таъминлаш учун бор куч-ғайратим ва салоҳиятимни сарфлашга ваъда бераман. Янги Ўзбекистонни ҳаммамиз биргаликда қурамиз, – деди Шавкат Мирзиёев.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo