icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев: Шукроналик - энг эзгу қадрият

08.10.2021

Президент Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳридаги Гулистон маҳалласида бўлди.

Сўнгги йилларда бу ерда янги уйлар, савдо ва маиший хизмат шохобчалари, болалар ўйингоҳлари барпо қилинди. Ҳовлиларда яшовчилар ердан унумли фойдаланиб, деҳқончилик, чорвачилик, паррандачилик билан шуғулланади.

Давлатимиз раҳбари шу ерлик Сайдулла Мирзаев хонадонига кириб, оиланинг яшаш шароитлари билан танишди.

Оила бошлиғи узоқ йиллар чўпонлик қилган. Турмуш ўртоғи Ҳосият ая билан 6 нафар фарзандни тарбиялаб, вояга етказган. Хонадон обод. Томорқадаги иссиқхонада лимон кўчатлари экилган.

- Сурхондарё - Худо берган замин. Бу ерда қишлоқ хўжалигидан бир йилда уч марта ҳосил олиш мумкин. Шундан фойдаланиб, ривожланган давлатлардан технология олиб келиб, маҳсулотларга бозор топишимиз керак. Бу ҳам қўшимча даромад, янги иш ўринлари бўлади, - деди Президент.

Сайдулла ота бугунги кунда ўғли тадбиркор, келини шифокор бўлиб ишлаётгани, неваралари яхши таълим олаётгани, турмушига шукр қилишини айтди.

- Шукроналик - энг эзгу қадрият, - деди Шавкат Мирзиёев. - Ҳозир яшаш учун ҳам, ўқиш, ишлаш учун ҳам ҳамма шароит бор. Энг аввало, юртимизда тинчлик-осойишталик бўлиши керак. 

Давлатимиз раҳбари Термиз шаҳрининг Мангузар маҳалласида қурилган замонавий кўп қаватли уйларни ҳам кўздан кечирди.

Шу билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи ниҳоясига етди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга қайтиб келди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo