icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинни табриклади

01.10.2021

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга миллий байрам - ХХР ташкил топган кун муносабати билан табрик йўллади. Давлатимиз раҳбари Хитой етакчисига мустаҳам соғлик, оилавий бахт ва катта муваффақиятлар, дўст Хитой халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

“Хитойнинг глобал хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, янги таҳдид ва хатарларга, шу жумладан иқлим ўзгариши ва COVID-19 пандемиясига қарши самарали курашишдаги фаол саъй-ҳаракатлари ва салмоқли ҳиссаси энг юксак эътирофга муносиб.

Кейинги йилларда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро ҳурмат, ишонч ва қўллаб-қувватлаш тамойилларига асосланган дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этмоқчиман.

Ўртамиздаги дўстона, ўзаро ишончга асосланган мустаҳкам шахсий муносабатларимизни чин дилдан эъзозлайман. Сизнинг кўп қиррали Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигига қаратаётган алоҳида эътиборингизни юксак қадрлайман.

Ишончим комил, Сизнинг бўлажак давлат ташрифингиз ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги саммитида иштирокингиз мамлакатларимиз ўртасидаги кенг кўламли шерикликни янги босқичга кўтаришга хизмат қилади”, - дейилади мактубда.

 

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo