Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O'zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • Telegram
  • Facebook
  • Instagram
  • Twitter
  • Youtube

Сайт бўйича қидирув

Ўзбекистон Республикаси Президенти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O'zb
  • Рус
  • Eng
  • Кўриниш

    A
    A
    A

    Шрифт ўлчами

    0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти етакчи халқаро консалтинг компаниялари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳим эканини таъкидлади

30.09.2021

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 сентябрь куни шу кунларда Тошкент шаҳрида ўтаётган Иқтисодий форум тадбирларида иштирок этаётган «Rothschild&Co» компанияси кузатув кенгаши раисининг ўринбосари барон Эрик де Ротшильд бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ушбу нуфузли халқаро консалтинг ва инвестиция компанияси билан мамлакатимиздаги янги иқтисодий ислоҳотлар дастури доирасидаги устувор лойиҳаларни илгари суришда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

«Coca-Cola Uzbekistan» корхонасидаги давлат улушини хорижий инвесторга сотиш бўйича келишувни амалга ошириш жараёнида муваффақиятли ҳамкорлик қилингани мамнуният билан қайд этилди.

Бундан ташқари, мамлакатимиз миллий энергетика компанияларини трансформация қилиш жараёнларини қўллаб-қувватлаш борасида қатор муҳим лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, давлат корхоналарини хусусийлаштириш, банк секторини ислоҳ қилиш, виночиликни ривожлантириш масалаларида юқори малакали консультация хизматларини жалб қилиш ҳамда гуманитар алмашинув дастурларини амалга оширишдаги имкониятлар алоҳида қайд этилди.

Янги имкониятларни ўрганиш ва истиқболдаги шериклик лойиҳаларини тайёрлаш учун қўшма ишчи гуруҳни шакллантиришга келишиб олинди.

Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2023 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Инфографика
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея
Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган: