icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Самарқандлик сайловчилар билан учрашув кўтаринки руҳда ўтди

24.09.2021

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 24 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида вилоят сайловчилари билан учрашув ўтказди. 

Тадбирни номзоднинг Самарқанд вилояти бўйича ишончли вакили Рустам Холмуродов очди. Сўз Шавкат Мирзиёевга берилди.

- Самарқанд миллий давлатчилигимиз пойдевори яратилган, қадимий пойтахт мақомига эга бўлган йирик тарихий ва маданий марказларимиздан бири. Бу кўҳна ва бетакрор шаҳар Ўзбекистон тарихида, бугунги ижтимоий-иқтисодий ҳаётимизда алоҳида ўрин тутади, - деди Шавкат Мирзиёев.

Номзод ўзининг сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди. Бу дастур иқтисодиёт, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги, таълим, тиббиёт, ҳудудлар ривожи, давлат бошқаруви, қонун устуворлиги, ташқи сиёсат, маданият соҳаларига оид ўнта устувор йўналишни қамраб олган.

Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган режалар маълум қилинди. Жумладан, 450 мингта иш ўрни яратиш орқали камбағалликни 2 баробарга қисқартириш мақсад қилинган. Келгуси беш йилда вилоятда 8 миллиард долларлик 5 минг 500 дан зиёд катта-кичик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мўлжалланган.

Ташқи савдо ҳажмини ошириш мақсадида Самарқанд аэропорти ёнида халқаро карго маркази,
Жомбой, Пахтачи, Оқдарё ва Самарқанд туманларида 6 та агрологистика маркази ташкил қилинади. 600 дан ортиқ янги меҳмонхона ва оилавий меҳмон уйлари ташкил этилиб, жами ўринлар сони 22 мингтага етказилади. Аҳолига юқори технологик тиббий хизматлар кўрсатиш кўлами кенгайтирилиб, Самарқанд минтақанинг “тиббиёт хаби”га айлантирилади.

- Халқимизнинг мана шундай буюк қудратига таяниб, ягона ва улуғ мақсад йўлида бирлашиб, иншоллоҳ, биз Самарқандни яна қайтадан Ер юзининг сайқалига айлантирамиз, - деди Шавкат Мирзиёев. - Ўзининг шонли тарихида буюк шаҳарлар, буюк давлат ва цивилизациялар яратган халқимиз бунга ҳар томонлама қодир, ҳар томонлама муносиб.

Учрашувда сўзга чиққанлар дастур юзасидан ўз фикрларини билдириб, фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo