icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосарини қабул қилди

14.09.2021

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 сентябрь куни икки томонлама ҳукуматлараро комиссияларнинг тадбирлари доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Эсенмират Оразгелдиевни қабул қилди.

Кўп қиррали Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлигини янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Олий даражадаги мунтазам мулоқотлар биродар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, уларни аниқ мазмун билан бойитишга хизмат қилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Эсенмират Оразгелдиев Ўзбекистон етакчисига самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ҳамда Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Шунингдек, шу кунларда Тошкент шаҳрида ўтказилган икки томонлама ҳамкорлик ва сув хўжалиги масалалари бўйича қўшма ҳукуматларларо комиссиялар йиғилишларининг асосий натижалари тўғрисида маълумот берди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистонда ўтказиладиган саммитга пухта ва ҳар томонлама тайёргарлик кўриш, энг аввало, мазмунли кун тартибини шакллантириш, шунингдек, иқтисодиётнинг турли тармоқларида саноат кооперацияси лойиҳалари ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини илгари суриш муҳим эканини таъкидлади.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo