icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Туркия Президенти мамлакатимиз етакчиси ва барча ўзбекистонликларни Мустақиллик куни билан табриклади

01.09.2021

1 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Суҳбат аввалида Туркия раҳбари давлатимиз раҳбари ва Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқини юртимиз мустақиллигининг 30-йиллиги билан самимий қутлади. Дўст Туркия халқи номидан Ўзбекистонга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилакларини изҳор этди.

Президентлар икки томонлама ҳамкорлик кун тартиби юзасидан фикр алмашдилар.

Жорий йил бошидан ўзаро савдо кўрсаткичлари икки баробар ўсгани ва 240 дан ортиқ қўшма корхона ташкил этилгани мамнуният билан қайд этилди.

Мамлакатларимиз етакчи компанияларининг кооперацияси кучайиб бормоқда, жумладан, энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма, туризм ва бошқа соҳаларда муҳим инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Қўшма таълим ва маданий-гуманитар дастурлар муваффақиятли жорий қилинмоқда. Хусусан, шу йилнинг август ойида туркиялик етакчи мутахассислар Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги архитектура-қурилиш институтларига раҳбар бўлдилар.

Етакчилар бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини, шу жумладан Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик масалаларини кўриб чиқдилар.

Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий аҳвол кескинлашиши таъсирида минтақадаги вазиятнинг ривожланишига алоҳида эътибор қаратилди. Минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари юзасидан алоқалар ва кўп томонлама мулоқотни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo