icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти ва БАА Вице-президенти кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

01.09.2021

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 сентябрь куни Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум билан телефон орқали мулоқот қилди.

Амирликлар Вице-президенти давлатимиз раҳбари ва Ўзбекистон халқини мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги билан самимий қутлаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик, катта муваффақиятлар ва равнақ тилади.

Икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди, 2019 йил март ойида Бирлашган Араб Амирликларига олий даражадаги ташриф якунлари бўйича эришилган келишувларнинг бажаралиши ҳолати кўриб чиқилди.

Савдо-иқтисодий, инвестициявий, энергетика, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳалардаги амалий ҳамкорликнинг натижалари мамнуният билан қайд этилди. Masdar компанияси билан биргаликда Ўзбекистондаги биринчи қуёш фотоэлектр станцияси муваффақиятли қурилгани ва ишга туширилгани таъкидланди.

Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан таълим ва гуманитар алмашинув дастурлари фаол илгари сурилмоқда. Мамлакатимизда давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш борасидаги тадбирлар доирасида Тошкент шаҳрида Ҳукумат акселератори офиси ўз ишини бошлади.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo