icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Покистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди

25.08.2021

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 август куни Покистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Маҳмуд Қурайшийни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари жадал суръатлар билан ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди. Жорий йилнинг июль ойида Тошкент шаҳрида ўтган олий даражадаги музокаралар стратегик шериклик принципларига асосланган икки томонлама ҳамкорликнинг янги босқчини бошлаб берди.

Ташқи ишлар вазири Маҳмуд Қурайший Покистон Бош вазири Имрон Хоннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди ҳамда Ўзбекистон етакчисига минтақада барқарорлик ва равнақни таъминлаш борасидаги фаол саъй-ҳаракатлари учун самимий миннатдорлик билдирди.

Учрашувда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Афғонистондаги вазият ривожига алоҳида эътибор қаратилди. Минтақавий хавфсизликни таъминлаш жиҳатлари юзасидан яқин идоралараро алоқалар ва алмашинувларни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.

Шунингдек, “Термиз – Мозори Шариф – Кобул - Пешовар” темир йўлини қуриш лойиҳасини биргаликда янада илгари суришга интилиш қатъий эканлиги тасдиқланди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo