2017 йил 6 май шанба дам олиш кунини 2017 йил 8 май душанба кунига кўчириш тўғрисида
02.05.2017
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
9 май – Хотира ва қадрлаш кунининг халқимиз ҳаётидаги муҳим ижтимоий-маънавий ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
2017 йил 6 май шанба дам олиш куни 2017 йил 8 май душанба кунига кўчирилсин ва иш куни деб ҳисоблансин;
2017 йил 8 май душанба куни дам олиш куни деб эълон қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри, 2017 йил 2 май