icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида иштирок этади

04.08.2021

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 5-6 август кунлари Туркманистондаги “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида иштирок этади.

Туркманистон Президенти раислигида ўтадиган тадбирда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ҳам қатнашади.

Давлат раҳбарлари 2019 йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтган Маслаҳат учрашувида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши натижаларини кўриб чиқадилар.

Кун тартибига минтақада барқарор ва изчил тараққиётни таъминлаш, савдони ривожлантириш, энергетика соҳасида шериклик учун қулай шароитлар яратиш, транспорт-коммуникация соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, пандемияга қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва бошқа масалалар ҳам киритилган.

Ўзбекистон Президенти ўз нутқида дўстлик ва яхши қўшничилик, ўзаро ишонч ва кўмак муносабатларини  янада мустаҳкамлашга қаратилган қатор ташаббусларни илгари суриши, узоқ муддатли умумий манфаатларга асосланган минтақавий ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналишларини баён қилиши кутилмоқда.

Саммит якунида муҳим кўп томонлама ҳужжатлар, шу жумладан давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган.

Маслаҳат учрашувининг дастури доирасида Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқоти ва минтақа Иқтисодий форуми, миллий маҳсулотлар кўргазмаси, миллий таомлар фестивали ҳамда санъат усталарининг тантанали концерти ўтказилиши мўлжалланган.

Таъкидлаш жоиз, маслаҳат учрашувларини ўтказиш ташаббуси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурилган эди.

Давлат раҳбарларининг биринчи саммити 2018 йил март ойида Қозоғистоннинг пойтахти Нур-Султонда, иккинчиси эса 2019 йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтди.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo