icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва Туркия Президентлари икки томонлама кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилдилар

24.07.2021

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди.

Туркия етакчиси давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик ва катта муваффақиятлар, Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига фаровонлик ва равнақ тилади.

Икки томонлама кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан батафсил фикр алмашилди.

Кейинги йилларда Ўзбекистон-Туркия кўп қиррали ҳамкорлигининг жадал ривожланишига хизмат қилаётган ўзаро мулоқот ва алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Пандемия оқибатларига қарамай, жорий йил бошидан товар айирбошлаш қарийб икка бараварга кўпайди, 230 дан ортиқ янги қўшма корхона ташкил этилди, муҳим маданий-гуманитар дастурлар амалга оширилмоқда.

Давлат раҳбарлари бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқдилар ҳамда жорий йил якунига қадар мамлакатимизда олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилишини ўтказишга пухта тайёргарлик кўриш муҳим эканини таъкидладилар.

Минтақавий шерикликнинг амалий жиҳатлари, шу жумладан Афғонистондаги вазиятнинг кескинлашиши нуқтаи назаридан муҳокама қилинди.

Марказий ва Жанубий Осиёда минтақавий боғлиқликни кучайтириш бўйича Тошкент халқаро конференциясининг якунлари юксак баҳоланди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo