icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари икки томонлама кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

24.07.2021

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Қозоғистон Президенти мамлакатимиз етакчисини таваллуд куни билан муборакбод этиб, биродар Ўзбекистон халқига фаровонлик ва равнақ тилади.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, энг аввало, уларни янги лойиҳа ва дастурлар билан бойитиш муҳим эканини таъкидладилар.

Шунингдек, бўлажак олий даражадаги икки ва кўп томонлама тадбирларга, шу жумладан август ойининг бошида Туркманистонда ўтказилиши режалаштирилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилди.

Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлигини ривожлантириш бўйича Тошкент халқаро конференциясининг самарали натижалари юксак баҳоланди, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo