icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Туркия делегацияси билан учрашув ўтказди

16.07.2021

16 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги халқаро конференция доирасида Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлини қабул қилди.

Учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон-Туркия муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари Туркия билан муносабатларнинг самарали ва жадал руҳини мамнуният билан қайд этди. Икки мамлакат етакчиларининг мунтазам мулоқоти дўстлик ва стратегик шериклик ришталарини мустаҳкамлаш, икки томонлама ҳамкорликни аниқ мазмун билан бойитишга хизмат қилмоқда.

Мавлуд Чавушўғли Ўзбекистон Президентига Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг саломи ва самимий тилакларини етказди.

Учрашувда олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилишига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Минтақа кун тартиби, шу жумладан Афғонистондаги вазият юзасидан батафсил фикр алмашилди.

Ушбу мамлакатда мустаҳкам тинчликка эришиш ва унинг иқтисодиётини тиклаш борасида яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳим экани таъкидланди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo