icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон-Покистон ҳамкорлигини кенг кўламда ривожлантиришга келишиб олинди

15.07.2021

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон тор доирада музокара ўтказди.

Президентимиз олий мартабали меҳмоннинг Ўзбекистонга илк ташрифи икки томонлама шерикликнинг янги даврини бошлаб берганини таъкидлади.

– Покистон бизнинг вақт синовидан ўтган муҳим ҳамкоримиз. Давлатларимиз ўртасидаги муносабатлар ўзаро ҳурмат ва ишончга асосланган. Бугун биз уларни стратегик ҳамкорлик даражасига кўтарамиз. Ҳозирги мураккаб вазиятга қарамасдан, ҳамкорлигимиз жадал суръатларда ривожланмоқда. Барча соҳалардаги алоқаларни янада кенгайтиришдан манфаатдормиз, – деди Шавкат Мирзиёев.

Покистон Бош вазири Ўзбекистонда бўлиб турганидан мамнунлигини айтиб, бу пандемия бошланганидан буён унинг илк хорижий ташрифи эканини таъкидлади.

Учрашувда асосий эътибор икки давлат ўртасидаги сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни, айниқса инвестициялар ва йирик минтақавий инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш йўналишида мустаҳкамлаш масалаларига қаратилди.

Кейинги йилларда икки томонлама мулоқот ва алоқалар анча фаоллашди. Шавкат Мирзиёев билан Имрон Хоннинг 2019 йилда Пекин ва Бишкекда ўтган учрашувлари, шу йил апрелдаги онлайн саммити икки мамлакат учун янги истиқболлар очди. Ҳукуматлар ва ҳудудлар даражасидаги ташрифлар натижасида алоқалар амалий мазмун билан бойиб бормоқда.

Учрашувда сиёсий маслаҳатлашувларни, олий ва юқори даражадаги мулоқотни доимий ўтказиб боришга келишиб олинди. Алоқаларни кенг кўламда ривожлантириш учун Стратегик ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш таклифи билдирилди.

Минтақавий ва халқаро аҳамиятига молик масалалар юзасидан фикр алмашилар экан, томонларнинг позицияси бир хил ёки ўхшаш экани тасдиқланди.

Икки мамлакат халқаро майдонда бир-бирини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги алоқалар ўзаро ва кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.  

Ўзбекистон ва Покистон Афғонистоннинг яқин қўшнилари сифатида у ерда барқарорлик ўрнатилишидан манфаатдор экани таъкидланди. Бу минтақада транспорт йўлакларини барпо этиш, савдо-иқтисодий алоқаларни жадал ривожлантириш учун имконият яратади.

Ўзаро савдо айланмасини кўпайтириш, бунинг учун карго-авиақатновларини йўлга қўйиш, икки томонлама имтиёз ва преференциялар бериш масалалари муҳокама қилинди.

Минтақавий хавфсизликни таъминлаш, ҳарбий-техникавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Имрон Хон самимий қабул ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, давлатимиз раҳбарини Покистонга ташриф билан келишга таклиф қилди.

 

 

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo