icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент маҳалла ҳаёти билан танишди

17.06.2021

Давлатимиз раҳбари Избоскан туманидаги Урганжи маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти билан танишди.

Маҳаллада 3 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Бу йил 915 ўринли умумтаълим мактаби таъмирдан чиқарилди. Барча кўчалар обод бўляпти. Ўнлаб кичик бизнес субъектлари аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда.

Одамларнинг ўзи ҳам ҳунарманд, миришкор. Жумладан, деҳқончилик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларга 10 сотихдан ер ажратиляпти. Маҳалладаги 150 та хонадонга 50 бошдан парранда берилиб, ўзини ўзи банд қилиши таъминланган.

 Шавкат Мирзиёев шу ерлик Қурбонали Ўринбоев хонадонида бўлиб, яшаш шароитлари, паррандачилигини кўздан кечирди. Маҳалла вакиллари билан дилдан суҳбат бўлди.

- Энди ҳар бир хонадоннинг имкониятидан келиб чиқиб, бизнес-режа ёзиб берилади. Давлат ташкилотлари шароит яратади. Ҳозирги замонга муносиб бўлиб, меҳнат қилмасак, ниятимизга етолмаймиз. Худонинг ўзи меҳнатга, ҳаракатга яраша ажрини беради, - деди Президент.

Нуронийлар юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик тилаб, дуо қилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo