Россия Федерацияси Президентига ҳамдардлик
11.05.2021
Россия Федерацияси Президенти
Владимир Владимирович Путин
Жаноби Олийларига
Ҳурматли Владимир Владимирович!
Фожиали воқеа – Қозон шаҳридаги мактабда содир бўлган отишма оқибатида бегуноҳ болалар ва ёши катталар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар мени чуқур қайғу ва ларзага солди.
Ҳеч қандай важ билан оқлаб бўлмайдиган ушбу мудҳиш зўравонлик ҳаракатини қатъий қоралаймиз.
Сизга, қурбон бўлганларнинг ота-оналари ва яқинларига самимий ҳамдардлик изҳор этаман ҳамда жароҳатланганлар тез фурсатда шифо топишларини тилайман.
Ушбу мусибатли дамларда Ўзбекистоннинг кўпмиллатли халқи Россия халқи учраган жудоликка қайғудошдир.
Ҳурмат билан,
Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти