icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида

24.04.2017

Ўзаро келишувга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида 24 апрель куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. 

Давлат раҳбарлари сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, илмий-техник, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик фаоллашганини мамнуният билан қайд этдилар. 

2017 йилнинг 22-23 март кунлари Остона шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги самарали музокаралар Ўзбекистон – Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини амалий мазмун билан бойитди ва ўзаро ҳамкорликнинг янги истиқболларини белгилаб берди. 

Томонлар яқин йилларда қулай шароитлар яратиш, бизнес субъектлари ўртасида бевосита ва узоқ муддатли шериклик алоқаларини ўрнатишга кўмаклашиш, транспорт-коммуникация ва транзит салоҳиятини ошириш ҳисобидан ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш ҳақидаги мўлжалини тасдиқладилар. Ҳудудлараро, авваламбор, чегараолди ҳудудлар ўртасида алоқаларни янада кенгайтириш, маданий-гуманитар муносабатларни фаоллаштириш қўллаб-қувватланди. 

Икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия ўзаро ҳамкорликнинг барча йўналишларини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. 

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қозоғистон қардош халқларимизнинг вақт синовидан ўтган ўзаро муносабатларига амал қилган ҳолда, бундан буён ҳам мамлакатларимиз барқарор иқтисодий тараққиётини таъминлашга қаратилган қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга оширишни қўллаб-қувватлашини қайд этдилар. 

Томонлар минтақавий ва халқаро сиёсатга оид айрим масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар. 

Суҳбат Ўзбекистон – Қозоғистон муносабатларига хос самимий ва дўстона, ўзаро англашув ва ҳурмат руҳида ўтди. 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo