icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Қирғизистон Бош вазирини қабул қилди

26.03.2021

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 март куни Икки томонлама ҳамкорлик бўйича қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ишида иштирок этиш учун Тошкентда бўлиб турган Қирғиз Республикаси Бош вазири Улукбек Мариповни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш мақсадида яқинда бўлиб ўтган олий даражадаги саммитда қабул қилинган келишувларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш муҳим эканини алоҳида таъкидлади.

Бош вазир Улукбек Марипов, ўз навбатида, Ўзбекистон Президентига самимий қабул учун чуқур миннатдорчилик билдириб, Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Қўшма комиссиянинг ҳамраиси сифатида бўлиб ўтган йиғилишнинг асосий натижалари ҳамда қабул қилинган аниқ қарорлар тўғрисида маълумот берди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон Президенти товар айирбошлаш ҳажмини ошириш учун қулай шароитларни шакллантириш, саноат, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалигида муҳим кооперация лойиҳаларини илгари суриш, Тараққиёт фонди фаолиятини тез фурсатда йўлга қўйиш ҳамда ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

“Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўлини қуришни тез фурсатда бошлаш ҳамда Андижон-Ўш-Саритош-Иркештом мультимодал йўлаги бўйлаб юк ташишлар ҳажмини оширишнинг долзарб аҳамияти қайд этилди.

Учрашув якунида Қирғиз Республикаси Бош вазири икки мамлакат давлат раҳбарлари ўртасида эришилган ҳамда кенг кўламли Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигини изчил ривожлантиришга қаратилган келишувларни сўзсиз амалга оширишга бор саъй-ҳаракатини йўналтиришга тайёр эканини таъкидлади.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo