icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва Туркия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар

26.02.2021

Бугун, 26 февраль куни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари суҳбат аввалида Туркия Президентини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик ва катта муваффақиятлар ҳамда биродар турк халқига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилади. Президент Эрдоғаннинг замонавий Туркиянинг барқарор тараққиётини таъминлаш, халқаро майдонда мамлакат нуфузини оширишдаги роли алоҳида қайд этилди.

Суҳбатда икки томонлама ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Икки мамлакат етакчилари олий даражадаги мунтазам мулоқотлар пандемиянинг мураккаб шароитларида кўп қиррали Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлигининг юқори суръатини сақлаб қолишга хизмат қилаётганини таъкидладилар.

Ўзбекистон Президенти Туркия ҳукумати томонидан мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарақалишига қарши курашишда кўрсатилаётган ёрдам ва амалий кўмак учун  ўз ҳамкасбига яна бир бор миннатдорлик билдирди.

Савдо, саноат, энергетика, инфратузилма, транспорт, қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги қўшма лойиҳалар, таълим ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларининг амалга оширилиши ҳам кўриб чиқилди.

Ўзаро товар айирбошлаш ва инвестицияларни кўпайтириш учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш, шу жумладан Преференциал савдо тўғрисидаги битимни тез фурсатда тайёрлаш ва қабул қилиш муҳимлиги қайд этилди. Инвестиция муҳитини такомиллаштириш, ҳудудларни жадал индустриал ривожлантириш, махсус иқтисодий зоналар фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларида Туркиянинг илғор тажрибасини ўрганиш ва жорий этишдаги ҳамкорлик фаоллашмоқда.

Давлат раҳбарлари таълим, кинематография, маданият ва туризм соҳаларида қатор аҳамиятли лойиҳаларни амалга ошириш муҳим эканини таъкидладилар.

Шунингдек, бўлажак олий ва юқори даражадаги икки ва кўп томонлама тадбир ва мулоқотлар режаси муҳокама қилинди, жумладан, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг бўлажак саммитига тайёргарликнинг бориши кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Туркия Президентларининг суҳбати ҳар доимгидек очиқ, дўстона ва ўзаро ишонч руҳида ўтди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo